Ўзбекистон президенти фармонига кўра, ўсимлик ёғи импортида божхона божининг ноль ставкалари 2026 йил 1 январгача амал қиладиган бўлди. Шу билан бирга, парранда гўштини олиб кириш бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатини узайтирмасликка қарор қилинди.
Президент бош вазир ўринбосарига ўсимлик ёғи экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиш таклифини ўрганишни топширди. Шунингдек, кичик ёғ-мой цехлари ишини қонунийлаштириш кўзда тутилган. Халқаро стандартларни жорий этиш ҳисобига колбаса маҳсулотларининг яроқлилик муддатини ошириш режалаштирилган.
Ҳукумат кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига чекловларни юмшатди. Корхоналарга импорт қилинган уруғлардан тайёрланган маҳсулотларнинг 50 фоизгача қисмини экспорт қилишга рухсат берилди.
Гўшт, ўсимлик ёғи ва картошка импорти учун солиқ имтиёзлари туфайли бюджет йўқотиши 1,4 трлн сўмга яқинроқни ташкил этади. Бу йўқотишларни халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан товарлар олиб киришда назарда тутилган солиқ имтиёзларини бекор қилиш, солиқлар йиғимларини кўпайтириш ҳисобига қоплаш режалаштирилмоқда.
1 июндан бошлаб пахта, кунгабоқар ёғи ва уруғи ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва меваларини экспорт қилиш вақтинча тақиқланди. Ушбу маҳсулотлар ички бозорда етарли бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси экспортни қайта тиклаши мумкин. Қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби ҳам вақтинча тўхтатилди.
«Шакар заводларимиз ишлаши учун хомашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади», — дея маълум қилди президент. У нефть маҳсулотлари 50 фоиз, ўсимлик ёғи эса 70 фоизга қимматлашганини қайд этди. Шавкат Мирзиёев нарх ошиши ва инфляциянинг одамлар ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистонда ўсимлик ёғи йиллик истеъмолининг тахминан тенг ярми импорт ҳисобидан қопланади. Бундай шароитда глобал бозорда юз бераётган ҳар қандай тебранишлар ички бозордаги нархга жиддий таъсир кўрсатади. Дунё бўйича жами ўсимлик ёғи экспортининг 64% ини таъминловчи Украина ва Россиядаги сиёсий-иқтисодий вазият жаҳон бозорида, шу жумладан, Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархларининг кескин ўсишига олиб келиши мумкин, дейди иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев.
Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, соя данаги ва зиғир уруғини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича ҚҚС имтиёзлари 30 апрелга қадар узайтирилди. Бунга қадар имтиёз муддати 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабригача амалга қилганди.
Ҳукумат давлат харидларида иштироки тақиқланган 529 турдаги товар рўйхатидан ўсимлик ёғини чиқарди. 2020 йилда Ўзбекистонда 450 минг тонна ўсимлик ёғи сотилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи импорт қилинган.
Техник чигит нархининг 31,2 фоизга арзонлашуви пахта ёғининг биржадаги нархларига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Бунга Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигит нархини сунъий равишда оширганлик аломати билан 24 та пахта кластерига қарши иш қўзғатгани ҳам сабаб бўлди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш аломатлари билан 34 та пахта кластерига нисбатан иш қўзғатди. Апрелда улар нархи 38 физга кўтарилган.
Ўзбекистонда бир литр ўсимлик ёғи нархи ҳафта давомида 0,5 фоизга арзонлашиб, 19,1 минг сўмгачани ташкил этди, дея маълум қилди ИТИМ. Нархлар 9 вилоятда арзонлашган бўлса, Тошкент ва қолган ҳудудларда қимматлашишда давом этмоқда. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов аввалроқ ҚҚС ставкасининг пасайиши хизмат ва товарларнинг арзонлашувига таъсир қилмаслигини таъкидлаган эди.
Ўсимлик ёғи импортига ҚҚСнинг бекор қилиниши арафасида божхона омборларидаги кунгабоқар ёғи ҳажми бир ҳафта ичида 3500 тоннадан 6500 тоннага кўпайди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бу сунъий тақчилликни келтириб чиқариб, нархларга таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Президент ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагинининг импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шу билан бирга, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилмоқда.
Сенаторлар ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бундан ташқари, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда уларнинг уруғларига экспорт божлари жорий этилади. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ имтиёзлари сабабли бюджетга 267 млрд сўмлик тушум бўлмаслигини ҳамда йўқотиш ўрни қандай қопланишини маълум қилди.
Қонунчилик палатаси йил охиригача ўсимлик ёғи ва кунгабоқар уруғи импортига ҳамда ички бозорда реализациясига белгиланган ҚҚСни бекор қилиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди. Ҳукумат ҳам ўз чораларини ишлаб чиқмоқда.
Ўсимлик ёғи нархининг ўсиши ташқи бозорда нархлар ошиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Қўмита мамлакатда ёғ захиралари етарлича эканини ва нархларни барқарорлаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг